WSB. "Cuba Domadores" - "Uzbek Tigers" жангларидан энг сара фотолавҳалар

20 май, 16:12 1647

WSB.

Ўзбекистонлик Осиё чемпионларидан таркиб топган "Uzbek Tigers" жамоаси бугун Куба пойтахти Гавана шаҳрида Жаҳон Бокс Серияларининг чорак финал жавоб учрашувида маҳаллий "Cuba Domadores" боксчиларига қарши жанг олиб боришди.

Шу ой аввалида мамлакатимиз мезбонлик қилган Бокс бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ушбу боксчиларимиз Куба вакилларига қарши бешта жангдан иборат қарама-қаршиликдаги барча баҳсларда имкониятни бой беришди ва мусобақани чорак финалдаёқ тарк этишди.

Қуйида ушбу жанглардан олинган энг сара фотолавҳаларни тақдим этамиз.