WSB: Ҳасанбой Дўсматов биринчи давранинг энг яхши боксчиси деб топилди

7 март, 14:36 824


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) мусобақасининг биринчи давра беллашувлари ўтказилди.

Анъанага кўра, WSB расмий твиттер саҳифасида илк давранинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди. Ушбу сўровномадан “Colombia Heroicos” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Юрбержен Мартинес, “Astana Arlans” аъзоси Иляс Сулейменов ва “Uzbek Tigers” аъзоси Ҳасанбой Дўсматов ўрин олган.

Овоз бериш якунларига кўра, ҳамюртимиз Ҳасанбой 55% овоз тўплаб яна бир марта энг яхши боксчи деб эътироф этилди. Кейинги ўриндан эса “Colombia Heroicos” жамоаси аъзоси Юрбержен Мартинес (41%) ва “Astana Arlans” аъзоси Иляс Сулейменов (3%) жой олди.