WSB: Ҳасанбой Дўсматов яна бир марта энг зўр боксчи номига даъвогарлар қаторида

6 март, 17:13 2506

WSB: Ҳасанбой Дўсматов яна бир марта энг зўр боксчи номига даъвогарлар қаторида


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) мусобақасининг гуруҳ босқичи навбатдаги тур беллашувлари ўтказилди.

Мазкур жанглардан сўнг баъзи жамоалар қимматли очколарни қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларини сақлаб қолди.

Uzbek Tigers

Жангларнинг бирида ўтган йили ярим финалга қадар етиб борган “Uzbek Tigers” жамоаси Россиянинг “Patriot Boxing Team” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Кечанинг ёрқин жангларидан бирида Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Батор Сагалуевга қарши рингга кўтарилиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, ғалаба қозонди.

Анъанага кўра, WSB мазкур беллашувларнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Ушбу сўровномадан “Colombia Heroicos” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Юрбержен Мартинес, “Astana Arlans” аъзоси Иляс Сулейменов ва “Uzbek Tigers” аъзоси Ҳасанбой Дўсматов ўрин олган.

Сиз ҳам ушбу сўровномада иштирок этиб, ҳамюртимиз учун овоз беринг! Ушбу саҳифа орқали – >>> "Twitter"да овоз беришингиз мумкин.