Хамес Родригес: “Бавария” ЕЧЛнинг асосий фаворитларидан

 

Хабарингиз бор, кеча ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланди. Унда Мадриднинг “Реал”и Мюнхеннинг “Бавария” клубига тўқнаш келди. Мазкур қуръадан сўнг “қироллик клуби” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бизни олдинда жиддий синов кутиб турибди. Чунки биз бу босқичда “Бавария” билан тўқнаш келдик. Мюнхенликлар ЕЧЛнинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланишади. Шунинг учун уларга қарши ўйин жуда муҳим. Қолаверса, “Бавария”ни тажрибали мутахассис Карло Анчелотти бошқариб бормоқда, - дейди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг биринчи учрашуви Германияда бўлиб ўтади.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!