Хамес Родригес: Мени Мадриддан кетади деб ким айтди?

 

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Мадридни тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Мен охирги пайтларда майдонга кам тушмоқдаман. Лекин бу жамоани тарк этишим керак дегани эмас. Мен Мадридда узоқ йиллар тўп тепишни истайман. Бошқа жамоаларга ўтишими мумкинлиги борасида гап сўзлар бўлиши мумкинмас, - дейди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, колумбиялик футболчи ёзда Англиянинг “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед” клубига йўл олиши тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!