Харри Кейн қаторасига иккинчи мавсум “Олтин бутса”ни қўлга киритди (Фото)

 

“Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн қаторасига иккинчи мавсум АПЛда тўпурар бўлди.

Англиялик футболчи сўнгги икки ўйинда 7 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ортда қолдирди.

“Тоттенхэм” жорий мавсумни АПЛ вице-чемпиони сифатида якунлади. Қайд этиш жоиз, Испанияда ҳам вице-чемпион бўлган клуб вакили — "Барселона" етакчиси Лионель Месси тўпурарга айланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!