Харт “Вест Хэм” учун тиббий кўрикдан ўтди

17 июль, 23:17 130

Харт “Вест Хэм” учун тиббий кўрикдан ўтди

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси дарвозабони Жо Харт фаолиятини “Вест Хэм” давом эттиришга яқин турибди. Sky Sports хабарига кўра, Харт “болғачилар” учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. Яқин кунларда эса мазкур келишув амалга ошгани эълон қилиниши кутилмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, “Вест Хэм” Хартни бир мавсумга ижарага олади. “Шаҳарликлар” эса Хартнинг маошининг бир қисмини тўлаши айтилмоқда.

Маълумот учун, Жо Харт якунланган мавсумда Италиянинг “Торино” жамоаси сафида ижара асосида тўп сурди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунига етади.