Хави ЕЧЛ финалида “Ювентус”нинг ғолиб чиқишини истамоқда

21 май,2017, 11:35 410

Хави ЕЧЛ финалида “Ювентус”нинг ғолиб чиқишини истамоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ аъзоси, айни дамда эса Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган Хави яқинлашиб келаётган УЕФА Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу тенг кучли жамоалар қарама-қаршилиги бўлади. Мен финалда “Ювентус” ғолиб чиқишини ва Буффон фаолияти давомида илк бор ЕЧЛ кубогини боши узра кўтаришини истайман. У бунга лойиқ”, - дейди испаниялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги ЕЧЛнинг финал баҳси 3 июнь куни Уэльс пойтахти  Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.