Хави: Мен Дани Алвешни “Барселона”га қайтарган бўлардим...

15 апрель, 11:55 439

Хави: Мен Дани Алвешни “Барселона”га қайтарган бўлардим...

“Барселона” клуби собиқ аъзоси, айни дамда эса Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган Хави Эрнандеснинг фикрича каталонияликлар Дани Алвешни қўйиб юбориб катта хатога йўл қўйишган.

“Мен Дани Алвешни “Барселона”га қайтарган бўлардим, унинг жамоадаги ўрни жуда билиняпти. У “Барселона”дан кетишга қарор қилди, аммо, мен уни ҳозир дунёнинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайман", - дейди Хави Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи ўтган йили мавсумлар оралиғида Туриннинг "Ювентус" сафига бориб қўшилган эди.

Дани Алвеш “Барселона”га қайтмоқчи бўлди, бироқ...

Месси ва Неймарнинг манфаатлари тўқнашиб қолди ёхуд "Барселона" кимни танлайди?