Хедира ЕЧЛ финалини ўтказиб юбориши мумкин

13 май,2017, 18:05 281

Хедира ЕЧЛ финалини ўтказиб юбориши мумкин

Хабарингиз бор, Туриннинг ”Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира “Монако”га қарши ЕЧЛ ярим финалининг жавоб баҳсида жароҳат олган эди. Аммо, ўйиндан сўнг шифокорлар унинг жароҳати жиддий эмаслиги ҳақида айтишган эди. Бироқ, туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг сўзларига кўра германиялик ҳимоячи “Лацио”га қарши Италия кубоги финалини ҳамда А Сериянинг 2та учрашувини аниқ ўтказиб юбориди.

“Хедира Италия кубоги финалида ва чемпионатнинг "Рома" ва “Кротоне”га қарши баҳсида майдонга туша олмайди. Биз ҳар куни унинг ҳолатидан хабардор бўлиб боряпмиз. Кўрамиз, у Чемпионлар лигаси финалида иштирок эта оладими ёки йўқ”, - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, Хедира эртага бўлиб ўтадиган “Рома”га қарши баҳда ҳам қатнаша олмайди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.