Хитой терма жамоаси футболчиси мамлакат бош жамоасидан четлатилиши мумкин

29 март,2017, 16:55 872

Хитой терма жамоаси футболчиси мамлакат бош жамоасидан четлатилиши мумкин

"Гуанчжоу Фули" клуби ва Хитой терма жамоаси ҳимоячиси Цзян Жипеннинг хотини Жан Шиюэ футболчини ўзига нисбатан хиёнат қилганликда айблаб, уни терма жамоа ва клубдан четлатишларини сўради. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Футболчининг рафиқаси бу борада Хитой футбол иттифоқи президенти Цай Женхуага ва "Гуанчжоу Фули" клуби президанти Жан Лига расмий хат йўллаган. Шиюэ бу хатида эрини Хитой терма жамоаси ва "Гуанчжоу Фули" клуби сафидан четлатилишини ссўраган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган.