Хитойликлар Италиянинг яна бир клубини сотиб олишди

17 ноябрь,2017, 11:05 389

Хитойликлар Италиянинг яна бир клубини сотиб олишди

Хитойнинг Desports Group компанияси Италиянинг “Парма” клуби хўжайинига айланди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда жамоа хўжайинларининг клуб бошқарув акцияларини хитойликларга сотиш режаси жамоанинг Б Серияга чиққани ва жорий мавсумни барқарор ўтказаётганидан сўнг амалга ошган.

Қайд этиш лозимки, “Парма”нинг 60% акцияларини сотиб олган Цзян Личжан жамоа президентига айланди. Жамоанинг қолган 30% акциялари эса ҳозирча маҳаллий бизнесменлар тасарруфида бўлиб турибди. Яна 10% эса клуб мухлисларига тегишли.

Маълумот учун, “Парма” айни дамда Италия Б Сериясининг ўтган 14та туридан сўнг 23 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада бормоқда.