Хорхе Сампаолининг орзуси ушалди, энди у Мессини шуғуллантиради

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ўз лавозимидан озод этилганди. Айни пайтда унинг ўрнига номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Marca нашрининг хабар беришича, Испаниянинг “Севилья” клуби устози Хорхе Сампаоли Аргентина термасини бошқариши мумкин. Манбанинг маълум қилишича, Аргентина футбол федерацияси 57 ёшлик мутахассисга алоқага чиққан ва у билан келишиб олган.

Агар Сампаоли “Севилья”ни тарк этадиган бўлса унинг учун 1,5 миллион евро товон пули тўланиши кераклиги маълум қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хорхе Сампаоли Мессини шуғуллантириш орзуси борлигини маълум қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!