Бугун енгилмас боксчиларимиз катта жанг ўтказади

7 январь, 10:19 1827

 
 
7 январь куни Малайзиянинг Жоҳор штатида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Бешта жангдан иккитасида ўзбекистонлик нокаутчи боксчилар - Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуров навбатдаги жангларини ўтказади.
 
Профессионал боксда енгилмай келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров тўққизинчи жангида филиппинлик панчер Ромео Жакосалем (18-13-1, КО 10) билан куч синашади. Ўн раундга белгиланган жанг кўпчилик мутахассислар ва мухлислар эътиборини қозонмоқда.
 
 
Нокаутчи боксчимиз Азизбек Абдуғофуров профессионал боксдаги фаолиятини эндигина бошлаганига қарамасдан, катта тажрибага эга чарм қўлқоп усталари билан жанг қилаётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.
 
Буган Азизбек элликка яқин жанг ўтказган ва ғалаба қозониш усулини яхши ўзлаштирган индонезиялик Александер Баявага қарши рингга кўтарилади. Бу боксчи профессионал рингда жами 47 та жанг ўтказиб, шулардан 41тасида (14 нокаут) зафар қучган бўлса, 2 мағлубият ва 4 дуранг қайд этган.
 
 
Бўлажак жангда Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуровга омад ва ғалаба тилаймиз!
 
Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!