Яккакурашчиларимиз жаҳон чемпионатида 6 та медални қўлга киритди

6 декабрь,2017, 20:35 489

Яккакурашчиларимиз жаҳон чемпионатида 6 та медални қўлга киритди

1-3 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида миллий яккакураш спорт тури жепке-жек бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари ўтказилди.

Мазкур беллашувларда иштирок этган спортчиларимиздан олти нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олишди.

Жумладан, +90 кг вазн тоифасида Рустамхўжа Сайдумаров финалда мезбонлар вакили Александр Астаповни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Бекзод Нурматов 85 кг вазнда кумуш медал билан тақдирланган бўлса, Миржалол Жўраев (53 кг), Жасур Каримов (57 кг), Қ.Ғозихонов (85 кг) ва Искандар Сахватин (-90 кг) бронза медалларига эга чиқишди.

Жекпе-жексўнгги вақтларда оммалашиб бораётган миллий яккакураш жанг санъатларидан бири. Асосан Қозоғистонда. Унда жангчилар саккиз бурчакли рингда ўзаро баҳс олиб боришади.

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.