Янги "Ҳасанбой Дўсматов" пайдо бўлди

18 март, 11:07 2536

Янги

 
 

Айни пайтда дунёнинг энг яхши боксчиси мақомини эгаллаб турган Ҳасанбой Дўсматов ўзбек бокс мактаби салоҳияти ва қудратининг ёрқин тимсолидир. Одатда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари 75 килограмм вазн тоифасида рингга чиққанда кўпроқ ғалаба қозониб келган. Бунга биринчи жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев, Ўткирбек Ҳайдаров ва Аббос Атоевни мисол қилишимиз мумкин.

Энди 49 килограмм вазн тоифаси ҳам айнан ўзбекистонлик боксчилар учун қулай вазнга айланмоқда. Бугун бу вазнда Ҳасанбойга тенг келадигани йўқ. Мураббийларимиз Олимпия ўйинлари ғолибига муносиб издошларни тарбиялашни давом эттирмоқда.Ана шундай ёшлардан бири Мироншоҳ Иброҳимовдир.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа бокс конфедерацияси ва Озарбайжон бокс федерацияси ҳамкорлигида ўнинчи маротаба "Буюк ипак йўли - 2017" халқаро турнирда Мироншоҳга бас келадиган бирорта рақиб топилмади.

Энг енгил вазн рингга чиққан бу тезкор ва чаққон боксчимиз мезбонлар вакили Ёдгор Алиев ва қозоғистонлик Асхат Жусуповни бир хил - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Олтин медаль учун шткаўилган мусобақада Эроннинг кучли боксчиси Умид Аҳмадсафо ҳамюртимизга ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади. Учрашувни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Мироншоҳ Иброҳимов нуфузли турнирни ўз фойдасига ҳал қилди.

Турнир финалида қатнашган Фазлиддин Мелибоев кумуш, ярим финалгача етиб келган Иқболжон Холдоров ва Сардор Бегалиев мусобақанинг бронза медалига билан тақдирланди.

 

 

SPORTS.uz