Янги Зеландия бош мураббийи: Конфедерациялар кубогида ҳеч бўлмаса, бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз

Янги Зеландия терма жамоаси бош мураббийи Энтони Хадсон Конфедерациялар кубогида нималарани кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Конфедерациялар кубогидаги ижобий натижа? Бу менинг футболчиларим учун оғир дамлар бўлади. Аксарият футболчиларим Австралия чемпионатида ўйнашади ва у ерда мавсум тугаган. Футболчилар ўйин амалиётисиз.

Биз ҳеч бўлмаганда, бир ўйинда ғалаба қозонишни  истаймиз. Аммо бу иш бизнинг тарихимизда хали ҳеч қачон бўлмаган”, – деб айтиб ўтди Хадсон.

Маълумот учун, Янги Зеландия термаси А гуруҳида Россия, Португалия хамда Мексика термалари билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!