Ярмоленко "Боруссия"Д учун илк голини киритди

Ёзги трансферлар даврида Киевнинг “Динамо” клубидан “Боруссия” сафига келиб қўшилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Андрей Ярмоленко кеча “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида янги жамоаси сафида илк голини киритишга мувоффақ бўлди.

Афсуски, шу куни украиналик футболчининг киритган голи дортмундликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади. Якунда “шпорлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!