Ёш теннисчи бош совринга эга бўлди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича Аллёр теннис уюшмаси мусобақалари тақвимига киритилган "ALYA WTA Malaysian Open - 2017" халқаро турнири якунланди.

Финалда австралиялик Эшли Барти япониялик Нао Хибино билан рақобатлашди.

Бир соату 13 дақиқа давом этган беллашувда австралиялик теннисчи 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувидаги умумий ҳисоб 2:0 га етди.

20 ёшли Эшли Барти бош соврин билан бирга 43 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига ҳам эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!