Ёшлар лигаси. “Қизилқум” – “Насаф” учрашувида ғолиб аниқланмади

Бугун ёшларимиз сафарда “Қизилқум” ёшлари билан куч синашишди. Учрашув муросасиз ва курашларга бой бўлди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида устунлик билан тугатган ёшларимиз, иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, ёшларимиз бугун ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш қилишди. Майдонда ҳаракат қилган футболчиларимизнинг ғалабага бўлган иштиёқи яққол сезилиб турди. Ёшларимизнинг ўйинларида борган сари мазмун касб этаётганидан, албатта хурсандмиз. Бунда мураббийларимизнинг ҳам олиб бораётган самарали меҳнати сезилиб турибди.

Бугунги учрашувдаги жамоамиз голларига Худоёрхон Сагдуллаев ва Алфайзи Неъматовлар муаллифлик қилишди.

“Қизилқум” ёшларининг учрашувдаги дастлабки голини Бобиржон Искандаров киритган бўлса, Миржалол Қосимов пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Шундай қилиб, қизғин курашлар остида кечган учрашувда ғолиб аниқланмади. Учрашув 2:2 ҳисобида якунига етди.

Ёшларимиз навбатдаги 9-тур учрашувини ўз майдонларида ўтказишади. Зафар Холмуродов шогирдлари 5 май куни “Нефтчи” ёшлари билан баҳслашишади.

 

Ёшлар лигаси, 8-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (0:2)

28.04.2017. “Қизилқум” ФМ майдони. 16:00да

 

Ҳакамлар: Жасур Мухторов (Тошкент), Амал Султонов (Навоий), Акмал Давронов (Навоий), Жасур Рустамов (Навоий)

Назоратчи: Б.А.Тоғаев (Тошкент)/

Голлар: Бобиржон Искандаров, 59’-1:2, Миржалол Қосимов (пенальтидан), 72’-2:2 -  Худоёрхон Сагдуллаев, 27’ – 0:1, Алфайзи Неъматов, 45’-0:2

 

“Қизилқум”: 16.Умиджон Хонимқулов (с), 11.Сардор Жахонов (9.Орзу Раззоқов 46), 17.Бехзот Мирзамуротов, 18.Самандар Шодмонов, 23.Ахлиддин Файзиев, 25.Азизбек Усмонов (47.Сайиджон Хаитов 46), 55.Миржалол Қосимов, 70.Ҳусниддин Фазлиддинов, 84.Виктор Григорьев, 98.Мухаммад Ачилов (44.Мустафо Рахматов 33), 94.Бобиржон Искандаров.

Захира: 88.Александр Замчалов, 2.Рамис Бегимов, 75.Эсожон Фозилов, 86.Сардор Облақулов.

 

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 6.Сирожиддин Қўзиев (с), 7.Дилшод Саитов, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев (13.Мухриддин Зоиров 85), 19.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (34.Наврўзжон Саидов 77), 22.Акмалжон Олимов, 28.Сардор Саъдуллаев (16.Сайдулло Рахматов 64), 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 38.Худоёрхон Сагдуллаев (35.Ислом Рашидхонов 52), 43.Алфайзи Неъматов.  

Захира: 44.Музаффар Шарипов, , 15.Нурбек Ботиров,  33.Шохрух Неъматов, ,

 

Огоҳлантириш: Ахлиддин Файзиев 14 – Алфайзи Неъматов 78.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!