Ёшлар лигаси. "Шўртан" ўз майдонида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Ғузорда “Шўртан” ўринбосарларига қарши майдонга тушган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз рақиб билан муроса йўлини танлади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
3-дақиқада мезбонлар дастлабки хавфли вазиятни яратишди. “Шўртан” футболчиси бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
15-дақиқада Рамзбек Исақов узоқдан кучли зарба йўллади. Бироз юқоридан кетди.
18-дақиқада Юсуф Бўриевнинг зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Ҳимоячиларимиз зарба беришга имкон беришди.
31-дақиқада Исмоил Охунжонов жамоамизни яққол голдан сақлаб қолди. Дарвозабондан ҳам ўтиб кетган тўпни Исмоил дарвоза чизиғидан майдон ташқарисига чиқариб юборди.
37-дақиқада дарвоза тўсини жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. 
Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди. 
Футболчиларимиз иккинчи таймни фаол бошлашди.
64-дақиқада ҳужумга отланган Достон Мелиқўзиев ҳимоячилар қуршовида қолиб кетди.
Орадан уч дақиқа ўтиб, вакилларимиз кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришди. Ғузорликлар тўлиқ таркибда ҳимояга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, рақиб дарвозасини ишғол этиш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада ўринбосарларимиз сафардан бир очко билан қайтадиган бўлишди. 
Айтганча, ўринбосарларимиз сафида Иқбол Маликжонов ўзининг фаоллиги билан ажралиб турганини эътироф этиш жоиз. Мезбонларни эса яқин ўтмишнинг юлудзи Асрор Алиқулов бошқарди. 

Ёшлар лигаси
8-тур

"Шўртан" – "Қўқон-1912" - 0:0

“Шўртан”: 16.Акмал Раҳимов 4.Мирмуҳсин Сатторов  6.Акром Баҳромов 7.Юсуф Бўриев 8. Шохжахон Маъруфов  9.Ислом Шодмонов 14.Шерзод Темиров 19.Лазиз Убайдуллаев 20.Шахзодбек Хурсанов (С)  23. Нурали Падаров 25.Шамсиддин Сагдуллаев

Захира: 1.Нурбек Бозоров 5.Шербек Эшмуродов 11.Ислом Бойсариев  15. Рустам Ҳайдаров 17.Оғабек Эркинов 18.Баҳром Рўзий 29.Шаҳбоз Жўраев.

"Қўқон-1912": 30. Ислом Абдуллаев  7.Рамзбек Исақов 15. Иброҳим Аҳмаджонов 19.Достон Мелиқўзиев 20. Мўминжон Содиқжонов 25.Исмоил Охунжонов 29.Иқбол маликжонов 70.Бахтиёр Абдубаннонов 75.Маъмур Раҳимов 90.Авазхон Маматхўжаев  99.Шаҳзод Эргашев

Захира: 12.Азиз Ашуров 4.Хасанжон Нурматов 5. Мухсинжон Баратов 9.Иброҳим Усмонов 10. Иброҳим Мухторов 55. Дадахон Сулаймонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!