Ёзда "Атлетико"ни кимлар тарк этади?

16 май,2017, 13:30 811

Ёзда

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар қилмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” ўзининг бир нечта етакчи футболчиларини сотишни режалаштирмоқда. Гап Кевин Гамейро, Николас Гайтан ва Хосе Хименеслар ҳақида бормоқда. Айнан мана шу футболчиларнинг трансферидан  келадиган маблағларга “Атлетико” янги футболчилар сотиб олади.

Таъкидлаш керакки, мадридликлар Гамейро учун 32 млн, Гайтан учун эса 25 млн евро сўрашмоқда.