Юлиан Брандт: "Бавария"га ўтишимга ҳали эрта

Леверкузеннинг “Байер” клуби ва Германия терма жамоаси аъзоси Юлиан Брандт ҳали “Бавария”га ўтишга шошилмаяпти.

“Юрагим менга ҳали “Бавария”да ўйнашимга эрта деб айтяпти. Мен ҳали ёшман, бироқ мана тўрт йилдан катта футболда тўп суриб келаяпман.

Айни дамда омадсиз мавсум учун ўзимни айбдор ҳис қилиоқдаман. Шунинг учун ҳам “Байер”ни ўзига муносиб жойга қайтаришни ўзим учун қарз деб биламан”, - дейди Брандт Kicker нашрига берган интервьюсида.

"Бавария" таркиби яна бир Германия терма жамоаси аъзоси билан бойиши мумкин

Юлиан Брандт тез кунда "Бавария" аъзосига айланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!