"Юве" Пьянични қўйиб юбормоқчи эмас

“Ювентус” ярим ҳимоячи Миралем Пьянич билан шартномани узайтирмоқчи.

Туринлик клуб аллақачон футболчи билан музокараларни бошлаб юборган, раҳбарият босниялик хужумчига шартномани узайтиришни ва юқори ойлик маош тўлашни таклиф қилмоқда. Музокаралар тезкорлик билан амалга ошиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Миралемнинг хозирги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!