"Ювентус" Анхель ди Марияни Туринга олиб келмоқчи

29 апрель,2017, 11:25 366


Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхел ди Марияни таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, Турин клуби ёзда жамоа ҳужумчиси Марио Манжукичнинг трансферидан 20 млн евро ишлаб олмоқчи ва бу пулларни аргентиналик футболчини харид қилиш учун сарфлашни мақсад қилган. Бундан ташқари “кекса синьора” вакиллари парижликларга 23 ёшли ярим ҳимоячи Марио Леминани ҳам қўшиб бермоқчи.

Умуман олгандан мазкур харид “Ювентус” учун 45 млн евродан камга тушмаслиги кутилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.