"Ювентус" Дибала ва Игуаин киритган голлар эвазига "Лацио"ни мағлубиятга учратди

Ҳозиргина Италия А Сериясининг 19-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Лацио" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Турин шаҳридаги "Ювентус" стадионида бўлиб ўтган ўйин майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб ўийиннинг 5-дақиқасида Марио Манжукичнинг узатмасидан сўнг Пауло Дибала ҳисобни очган бўлса, бироз ўтиб, 17-дақиқада Гонсало Игуаин таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бу ҳисоб учрашув сўнггига қадар ўзгармади. 


Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" 20та учрашувда 48 очко жамғариб мусобақада пешқадамлик қилишда давом этяпти. "Лацио" эса 21 та ўйиндан сўнг 40 очко билан 4-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!