"Ювентус" Костани кўндирди, энди навбат "Бавария"га

16 июнь, 09:15 170

Туриннинг “Ювентус” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Дуглас Коста билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Бироқ, икки клуб ҳамон футболчининг трансфер нарҳи борасида келиша олмаяпти. Таъкидлаш керакки, мюнхенликлар бразилиялик футболчи учун 50 млн евро талаб қилмоқда, Турин суперклуби эса 40 млн евро таклиф қилмоқда. Аввалроқ “Юве” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Дуглас Коста жамоасининг ёзги трансфердаги энг асосий нишонидан бири эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 23та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.