"Ювентус" Мбаппе борасида "Реал" билан рақобатлашишга тайёр

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам “Монако”нинг ёш, иқтидорли ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафида кўришни истамоқда.

Tuttosport нашрининг хабар беришича, туринликлар 18 ёшли франциялик футболчи борасида “Реал” билан рақобатлашишга тайёр. Бундан ташқари “Ювентус” монаколикларнинг уч футболчиси: Тьемуэ Бакайоко, Тома Лемаром ва Фабиньоларга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппени шунингдек «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари ҳам ўз сафида кўришмоқчи. Ўз навбатида “Монако” футболчисини 120 млн еврога баҳоламоқда.

Мбаппе: Мен ёш боламан, онам мени машғулотларга олиб боради>>>

"Реал" таркиби янги футболчиларга мухтож эмас>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!