“Ювентус” энди “Бавария” ва “МЮ” билан бир қаторда зикр этилади. Боиси…

20 апрель, 02:14 598

Бундан бироз илгари ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Барселона” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди ва  нурсиз дурангга рози бўлди. Дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобидаги ғалаба туфайли “кекса синьора” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бу сафар мўжиза юз бермади ёҳуд "Ювентус" "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборди

Эътиборлиси, Массимилиано Аллегри жамоаси “Барселона”дан ЕЧЛда плей-оффнинг ҳар икки баҳсида гол ўтказиб юбормаган учинчи жамоа бўлди.

Бундан олдин мазкур натижага 2007/08 йилги мавсум Алекс Фергюсоннинг “Манчестер Юнайтед”и(1:0 ва 0:0) ва Юпп Хайнкес бошқарувидаги “Бавария”(4:0 ва 3:0) эришган эди.

SPORTS.uz