“Ювентус” ўз ҳимоячиси учун рекорд миқдорда пул талаб қилмоқда

22 апрель, 12:30 404

“Ювентус” ўз ҳимоячиси учун рекорд миқдорда пул талаб қилмоқда


“Манчестер Сити” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччини харид қилишни режалаштирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” туринликларнинг футболчи учун талаб қилаётган нархидан бироз норози. “Ювентус” яқинда 30 ёшга тўладиган Бонуччини 50 миллион фунт (тах. 60 миллион евро)га баҳоламоқда. Бу ҳимоячилар учун рекорд трансфер ҳисобланади.

Бироқ Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоясини кучайтириш учун Бонуччини асосий харид қилиниши керак бўлган футболчилар қаторига қўшган.