"Ювентус" ўз сафига яна бир Германия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби хавбеки Эмре Жан фаолияти Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

TMW нашрининг маълум қилишича, Туриннинг “Ювентус” клуби 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Кекса синьора” футболчи учун мерсисайдликларга 25 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Эмре Жан ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 32та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!