"Ювентус" раҳбарлари Давид де Хеани кутмоқда

 

"Ювентус" раҳбарияти жамоа дарвозасини кўп йиллардан буён қзўриқлаб келаётган Жанлуижи Буффон ўрнини боса оладиган маҳоратли дарвозабон қидирмоқда. Туринликлар аслида "Милан"нинг ёш дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага кўз тиккан эди.

Бироқ, Италия футболидаги икки ашаддий рақиб ҳар доим ҳам ўзаро трансферни амалга оширавермайди. Шунинг учун "Ювентус" раҳбарлари "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Бу трансфер 39 ёшли Буффон фаолиятини якунлаши билан амалга оширилиши режалаштирилган. Буффон эса 2018 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг катта футболни тарк этишини эълон қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!