"Ювентус"нинг ЕЧЛдаги мағлубиятига нима сабаб бўлган?

21 июнь,2017, 12:20 400

“Ювентус” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси финал баҳсининг танаффус пайтида туринликлар ечиниш хонасида жанжал содир бўлган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Ушбу жанжални ҳимоячи Леонардо Бонуччи келтириб чиқарган. Дастлаб у жамоанинг аргентиналик футболчиси Пауло Дибалага эътироз билдирган ва гувоҳнинг сўзларига кўра унинг юзига “енгил мушт” ҳам туширган.

Шундан сўнг Бонуччи Андреа Барцальига ташланиб кетган. У Барцальига ўз қанотида Марселони ёпа олмаётгани учун қаттиқ эътироз билдирган. Бонуччининг эътирозларига жавобан Барцальи уни ўз позициясида ўйнаб кўришни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, Кардифф шаҳрида бўлиб ўтган финалда “Юве” танаффусга гарчи 1:1 ҳисобида йўл олган бўлсада, якунда рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.