Зидан Бэйлнинг тезроқ тузалишига умид қилмоқда

15 апрель,2017, 22:55 536

Зидан Бэйлнинг тезроқ тузалишига умид қилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа вингери Гарет Бэйлнинг тезроқ тузалиб, сафга қайтишига умид қилмоқда.

“Бэйл бугун “Спортинг”га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Биз аввало унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини аниқлашимиз керак. Бунинг учун шифокорлар Бейлни ҳар куни кузатиб боришмоқда. Унинг “Бавария”га қарши учрашувда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум эмас. Умид қиламанки, Гарет тезда соғайиб кетади”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Мадрид бугун бўлиб ўтган "Спортинг" Хихонга қарши баҳсда 3:2 ҳисобида муҳим ғалабани кўлга киритди.

Бэйл "Бавария"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

"Бавария" ўз майдонида "Реал"га имкониятни бой бериб қўйди