Зидан Моратага "Реал"дан кетмаслиги учун нима ваъда қилди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг испаниялик форварди Альваро Моратани бошқа жамоага қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

AS нашрининг маълум қилишича, франциялик мутахассис футболчи билан унинг жамоадаги келажаги борасида бир неча марта гаплашган. Зидан Моратанинг ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва унга янги мавсумда кўпроқ имконият беришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВлар Моратани ёзда “Милан”га ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқатган эди.

"Реал" ЧЛ финалида қайси либосда майдонга тушиши аниқ>>>

Солиқ хизмати Роналдунинг ишини Мадрид прокуратурасига оширди, улар футболчини жиноий жавобгарликка тортишмоқчи>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!