Зидан финал олдидан “Реал” футболчиларига кино томоша қилдирди

2 июнь, 12:53 425

Зидан финал олдидан “Реал” футболчиларига кино томоша қилдирди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”га қарши ўйин олдидан шогирдларининг рухини ва мотивациясини ошириш мақсадида уларга кино қўйиб берди дея хабар бермоқда Маrcа нашри.

Франциялик мутахассис бунинг учун “300 спартанликлар” номли фильмнинг бир қанча вазиятларини шогирдларига намойиш этди.

Мазкур фильм эрамиздан олдинги V асрда бўлиб ўтган юнон-форс уруши ҳақида боради. Ксеркс бошчилигидаги кўп  сонли форс жангчилари юнонлар ўлкаси – Спартан қироллиги томон юриш қилади. Қирол Леонид ва унинг 300 аскари қаҳрамонларча ғанимларга қарши кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг финали эртага Кардиффда бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.