Зидан яна бир бор эътироф этилди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин  Зидан France Football нашри томонидан 2017  йилнинг  энг яхши француз мураббийи  деб топилди.

45 ёшли мутахассис мазкур совринни кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди.

Маълумот учун, 2017 йилда Зидан бошқарувидаги “қироллик клуби” ЕЧЛ, Ла лига, УEФА Суперкубоги, Испания Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда муваффақият қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!