Златан фаолиятини қайси жамоада давом эттириши аниқ бўлди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоасида давом эттиради деб ёзмоқда Маrca нашри.

Ушбу манбанинг қўшимча қилишича, Златан бу борада март ойидаёқ АҚШ жамоаси билан келишиб олган.

Маълумот учун, “МЮ” Ибрагимовични янги мавсум учун Англия Премьер лигаси раҳбариятига топширган қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

“Гэлакси”нинг швед футболчисига бўлган қизиқиши тўғрисидаги хабарлар эса америка ОАВларида апрель ойида тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!