Зуҳриддин Маҳкамов "Uzbek Tigers"нинг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди


Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган WSB мусобақасининг тўртинчи жангида "Uzbek Tigers" вакили 91 кг вазнда Зуҳриддин Маҳкамов рақиб жамоа аъзоси Ислом Текеевга қарши рингга кўтарилди.

Барча раундларда ўз устунлигини таъминлаган боксчимиз ҳакамларнинг бир овоздан берган овозига кўра, жамоамизнинг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.



Шундай қилиб, ўтказилган тўртта жангларнинг барчасида "Uzbek Tigers" зафар қучиб, амалда ғалабани нақд қилиб қўйди. Бир оз аввал Абдулҳай ШоарҳматовЭлнур Абдураимов ва Исроил Мадримов ҳам ғалаба қозонган эди.

Энди сўнгги жангда Ҳасанбой Дўсматов Батор Сагалуевга қарши рингга кўтарилади.

>>> Онлайн трансляция

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!