А Серия. "Милан" "Рома"ни мағлуб этди

Ҳозиргина Италия А Серияси 26-туридан ўрин олган Римнинг "Рома" клуби ҳамда "Милан" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

"Олимпико" стадионида кечган қарама-қаршиликда "россонерилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 48-дақиқада Патрик Кутроне ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада Калабрия орадаги фарқни иккитага етказди.

Италия А Серияси. 26-тур

Рома – Милан 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 48 Кутроне, 0:2 – 74 Калабрия.

Рома – Алиссон, Манолас, Коларов, Бруно Перес, Фасио, Наингголан (Джеко, 64), Стротман, Ундер (Дефрель, 73), Пеллегрини (Жерсон, 80), Перотти, Шик.

Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура (Монтоливо, 90), Биглия, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Борини, 82), Кутроне (Калинич, 67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!