Ана холос! Мексикада футболчи ҳакамни уриб ўлдириб қўйди

Мексикалик ҳакам Хосе Вальдемар Эрнандес Капетильо ҳаваскор футболчилар ўртасидаги баҳсда кўрсатган қизил карточкаси сабаб калтакланди ва касалхонада жон берди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 24 декабрь куни ҳакам миясида жиддий жароҳат билан касалхонага олиб келинган. Бир ҳафталик комадан сўнг рефери касалхонада жон берган.

Мексика ҳакамлар ассоциацияси президенти Валентин Рамиреснинг сўзларига кўра бундай ҳолатларни асло кечириб бўлмайди ва бунга сабабчиларни жиддий жазолаш керак.

Маълум бўлишича ушбу ҳолатга “Гвадалахара” футболчиси Милтон сабабчи бўлган. У айни дамда қамоқда сақланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!