Англия ва Бельгия қийин ғалабани қўлга киритди

Евро саралашидан ўрин олган Австрия - Бельгия учрашуви бўлиб ўтди ва бельгияликлар 2:3 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур баҳсда Лукебакио дубль ва Лукаку битта гол урган бўлса, Лаймер ва Сабицер жавоб қайтарди. 

Ушбу ғалабадан кейин Бельгия гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. 

Англия эса Австралия билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол 57-дақиқада Уоткинс томонидан урилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!