АПЛ. "Манчестер Юнайтед" йирик ғалабани тантана қилди, Гарначодан дубль

АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси бўлиб ўтди. Унда "қизил иблислар" йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Манкуниаликлар сафида Гарначо дубль қилган бўлса, яна бир голга Хойлунд муаллифлик қилди. 

Тен Хаг шогирдлари очколари сонини 38 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 6-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!