“АрМИ—2022”: “Профессионал мерган”: Бир босқичдан учта рекорд натижа

Эрон Ислом Республикасининг Язд шаҳрида ўтказилаётган “Профессионал мерган” мусобақаси қизғин паллада.

Россия, Беларусь, Озарбайжон, Хитой, Ўзбекистон, Зимбабве ҳамда Эрон жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бораётган ушбу беллашувда Ўзбекистон жамоаси барча шартларда мувафаққиятли иштирок этиб келмоқда. Галдаги иккинчи босқичда вакилларимиз учта рекорд натижани қайд этди.

Хусусан, кичик сержантлар Азизбек Юнусов ва Соҳибжон Раббимов жуфтлиги “Ҳамкорлик” янги машқини 122.45 сонияга бажариб, рекорд натижа кўрсатди. Машққа бир нечта ўзгартиришлар киритилди ва шунга асосан “Пофессионал мерган” йўналиши бўйича ушбу кўрсатилган ҳарбий хизматчилар натижалари янги рекорд натижа деб қабул қилинди.

Катта лейтенант Маҳмуд Авазов ва кичик сержант Фазлиддин Қирғизов жуфтлиги “Дозор” тунгги машқни 21.79 сонияда 50 баллга бажариб, рекорд ўрнатди. Ўтган йилги рекорд 26.37 сонияда Беларусь жамоасига тегишли эди.

Катта лейтенант Маҳмуд Авазов ва кичик сержант Фазлиддин Қирғизов жуфтлиги “Лидер” машқини 52.90 сонияда 19 баллга бажариб, яна бир рекордни янгилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!