Австралия ҳам ЖЧ саралашининг сўнгги босқичи ва Осиё кубоги масаласини ҳал қилди

Жаҳон чемпионати саралашининг 4-туридан ўрин олган Ливан - Австралия учрашуви меҳмонларнинг 0:5 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Гудвин икки бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Йенги ва Ирадела биттадан гол урган бўлса, Жради автогол муаллифига айланди. 

Ушбу ғалабадан кейин Австралиянинг очколари сони 12 тага етди ва Жаҳон чемпионати сўнгги босқичига йўл олди. Шу билан бирга, жамоа Осиё кубок йўлланмасини ҳам қўлга киритди. 

  • Халқаро - ЖЧ Саралаш Осиё босқичи
  • 2-босқич

Ливан

Тугади
0 : 5

26.03.2024 13:45

Австралия

  • Kusini Yengi 2'
  • Bassel Jradi 47'
  • Craig Goodwin 48'
  • Craig Goodwin 81'
  • John Iredale 68'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!