Аъзам Алиев энди про лигада ўйнайди

Мухлислар яхши биладиган футболчилардан бири Аъзам Алиев янги мавсумни Нукуснинг “Арал” клубида ўтказадиган бўлди. У яқинда нукусликлар билан шартнома имзолади. Футболчи ўтган йили “Турон” клубида тўп сурди.

Алиев фаолияти мобайнида “Навбаҳор”, “Сурхон”, “Нефтчи” ҳамда “Турон”да ўйнаган. 32 ёшли ярим ҳимоячи ўтган йили “Турон” сафида Суперлига ҳамда Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 18 та беллашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!