БАА. “Ўзбек дербиси”да Рашидовнинг жамоаси Ҳайдаровнинг клубидан устун келди
Бугун БААда мамлакат Лига кубогининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган “Ажман” клуби ўз майдонида Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Аҳмад Ал-Гилани томонидан киритилган ягона гол Абу-Даби клубига 3 очко келтирди.
Эътиборлиси, ҳар иккала ҳамюртимиз ҳам учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
БАА Лига кубоги. 5-тур
“Ажман” – “Ал-Жазира” 0:1
Гол: Аҳмад Ал-Гилани (55).
Фикрлар