"Барса" Педри борасида кутилмаган қарорга келди

"Барселона" ёзда қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр. "Radio Marca" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячи Педрининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Шу муносабат билан Каталония клуби раҳбарлари испаниялик хавбек билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокараларни тўхтатди. Педрининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 29 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 21 ёшли футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ матбуотда иқтидорли ярим ҳимоячига "Манчестер Сити" ва ПСЖ клубларидан қизиқиш билдирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!