"Барселона" тўхтамаяпти! Улар судга мурожаат қилмоқчи

"Барселона" Ламин Ямалнинг зарбаси билан боғлиқ вазият юзасидан судга мурожаат қилади.

"Реал" Ла Лиганинг 32-турида "Барселона"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 28-дақиқасида "Барселона" вингери Ламин Ямал бурчак тўпидан сўнг тўпни рақиб дарвозасига қараб йўналтирди. Тўп ҳеч бўлмаганда дарвоза чизиғини қисман кесиб ўтган, аммо дарвозабон Андрей Лунин дарвоза ичидан туриб тўпни майдонга қайтарди. Бош ҳакам Сезар Сото Градо гол йўқ эканлигини таъкидалид ва бир қанча вақт ВАР билан маслаҳатлашди. Якунда ҳакам ўз қарорини тасдиқлади. 

Беллашувдан сўнг "Барселона" президенти Жоан Лапорта федерациядан ушбу эпизодга оид видео ва аудиоёзувларни талаб қилди. Шунингдек, клуб президенти учрашув қайта ўтказилиши сўрамоқда. Техник қўмита "кўк-анорранглилар"га ҳеч қандай материал бермоқчи эмас. 

"RAC-1" нашрининг хабар беришича, "Барселона" ушбу ҳолат юзасидан судга мурожаат қилмоқчи. Адлия тизими Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) ўзидаги материалларни клубга топширишга мажбурми ёки йўқлигини аниқлаши керак. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!