"Бавария" Флориан Вирцни 2025 йилда сотиб олишга уриниб кўради

"Байер" футболчиси Флориан Вирц "Бавария"нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри маълумот берди. 

Манбага кўра, ярим ҳимоячига "Реал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча Флориан Леверкузен жамоасидан кетмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Вирц жорий мавсум Бундеслиганинг 30 баҳсида 11 гол ва 11 ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, Европа лигасининг 8 ўйинида 3 та гол уриб, шерикларининг 4 та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!